Жаҳон | 08:45 / 08.10.2018
5491
1 дақиқада ўқилади

Австриялик боғбон асалариларни заҳарлагани учун қамоқ жазоси олди

Фото: TASS/DPA/Wolfgang Kumm

Австриянинг Клагенфурт шаҳри суди маҳаллий боғбонни асалариларнинг 50 колонияси нобуд бўлишида айбдор деб топиб, унга бир йиллик қамоқ ва 20 минг евро миқдорида жарима тўлаш жазосини тайинлади.  

Мева дарахатлари плантациясининг 47 ёшли эгаси дарахатларга хлорпирифос пестициди билан ишлов берган. Бунинг оқибатида ушбу ҳудуддаги асаларичиларга тегишли арилар нобуд бўлган.

Суд айбланувчи профессионал боғбон бўла туриб, пестицидлар ариларга ва бунинг оқибатида “заҳарланган” асални истеъмол қиладиган одамларга қандай зиён етказиши мумкинлигини билиши кераклиги ҳақида қарор чиқарган.
 
Таъкидланишича, боғбон суд қарори устидан шикоят қилмоқчи.

Мавзуга оид