ИИВ «Ласетти» уч қизни уриб кетгани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида “Ласетти” русумли автомашина ҳайдовчиси уч қизни уриб юборгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалди.
Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасидан олинган маълумотга кўра, шу йилнинг 9 октябрь куни соат 21.30да Самарқанд шаҳар Регистон кўчасида жойлашган “Мўъжиза” базмгоҳи қаршисидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳайдовчи Қ.И. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси Панжакент кўчаси томондан Даҳбед кўчаси томонга бошқариб бораётиб, автомашина йўналиши билан йўлнинг чап томонидан ўнг томонига пиёдалар йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган уч қизни уриб юборган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисасида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида туғилиб ўсган, Самарқанд Давлат чет тиллар институти 2-босқич талабалари 1994 йилда туғилган У.Х., 1996 йилда туғилган У.И., 1996 йилда туғилган У.О. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилганлар.
Қайд этилишича, ҳозирда уларнинг саломатликларни тиклаш юзасидан тиббий муолажалар амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:20 / 14.01.2025
Самарқандда 10 дан зиёд киши қўлбола спиртдан заҳарланиб вафот этгани айтилмоқда
16:54 / 14.01.2025
Самарқанддаги Ширин шаҳарчасида ерусти метроси қурилади
15:08 / 14.01.2025
Самарқандда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 826 млрд сўм зарар етказилди
17:18 / 13.01.2025