Light | 17:35 / 12.10.2018
44736
2 дақиқада ўқилади

Кузда организмни қўллаб-қувватловчи мева номи маълум қилинди

Фото: Pixabay

Кузги мавсумда касал бўлмаслик учун нок истеъмол қилиш керак. Нок иммун тизимини мустаҳкамлаш билан бирга юракни соғломлаштириш учун ҳам фойдалидир, дейилади "Ортодокс" тиббий нашрида. 

Нокнинг саломатлик учун фойдали томони шундаки, унда лейкоцитларни мустаҳкамловчи жуда кучли таъсирга эга элементлар мавжуд. Ушбу қон ҳужайралари эндоген ва экзоген моддалар таъсиридан ҳимоялайди. Бундан ташқари, нок таркибида мис бўлиб, у соғлиқ учун муҳим микроэлементларни ўзлаштиришни яхшилайди. 

Шунингдек, бу мевада пектин бор, бу эса жигар ва буйраклар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. У организмдан турли токсинларнинг чиқишига олиб келади.  

Нок кўп овқатланиш ва ортиқча вазн тўплашнинг олдини олиши билан ҳам катта аҳамиятга эга, зеро кузги-қишки мавсумда кўпчилик вазн тўплайди. Бу мевадан тайёрланган мураббо буйраклар касалликлари ва циститга йўлиққа кишилар учун айни муддаодир.

Кузги мавсумда касал бўлмаслик учун шифокорлар қатор маҳсулотлар номини эълон қилишди. Булар - қизил пиёз, кале карами, брокколи, қизил олмалар ва черника. Юқори нафас йўлларига яллиғланишга қарши таъсир кўрсатувчи товуқ шўрва ҳақида ҳам унутмаслик керак. 

 

Мавзуга оид