Спорт | 13:07 / 13.10.2018
51128
2 дақиқада ўқилади

50 Cent Ҳабиб Нурмагомедовга 2 млн доллар таклиф қилди

Фото: Getty Images

Америкалик машҳур рэп ижрочи, 50 cent тахаллуси остида ижод қилувчи Кертис Жексон россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг Мутлақ жангчилар чемпионатидан (UFC) эҳтимолий кетиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

Мусиқачи UFC 229 мусобақасида Конор Макгрегор устидан қозонилган ғалабадан сўнг юз берган муштлашув сабабли россияликка гонорар тўламаётган UFC раҳбариятининг хатти-ҳаракатларини қоралаб чиқди. 50 cent сўзларига кўра, у Bellator’га ўтиши учун Ҳабибга пул тўлашга тайёр.

«UFC’нинг Ҳабибга нисбатан кўрсатаётган муносабати - нотўғри, чунки улар Конор билан ҳам худди шу ишни қилишмади. Агар Ҳабиб мен учун Bellator’да жанг қилса, бугуннинг ўзидаёқ 2 миллион доллар нақд пул тўлайман», - дея ёзган рэп ижрочи твиттерда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов ўзига келиб тушган таклиф ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид