Жаҳон | 20:01 / 14.10.2018
5335
1 дақиқада ўқилади

Яманда микроавтобусларга зарба берилиши оқибатида 15 киши ҳаётдан кўз юмди

Фото: AP/ Mohammed al-Qadhi

Яманнинг Худайдо вилоятида фуқаролар кетаётган микроавтобусларга зарба берилиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди. 

Воқеа Жабал ар-Рас туманида содир бўлган.

БМТ маълумотига кўра, жароҳатланган бир неча киши маҳаллий шифохоналарга етказилган. Ким зарба берганига аниқлик киритилмаган.

Мавзуга оид