АҚШ элчихонаси хатолик туфайли Австралия расмий шахсларига мушук суратини юборди
АҚШ элчихонаси Австралиянинг расмий шахсларига нотўғри мактуб жўнатгани учун узр сўради. Гап шундаки, мансабдор шахсларга зиёфатга ташриф буюриш таклифи билдирилган ва “Сезам кўчаси” мультфильмидаги қаҳрамоннинг пижамасида бўлган мушук сурати илова қилинган электрон мактуб жўнатилган. “Бу почта интерфейсини текширган янги ходимларимиз хатоси туфайли юз берди”, деб айтилган АҚШ элчихонаси баёнотида.
Аниқланишича, элчихонанинг янги ходими мактубларни юбориш тизимини синовдан ўтказаётиб, тасодифан реал фойдаланувчиларга ҳазиломуз таклифни жўнатиб юборган. Элчихона бу хатолик учун узр сўраб, “пижамадаги мушуклар билан зиёфат қилмоқчи бўлганларни ранжитганидан афсусдалигини” айтган.
Мавзуга оид
21:49 / 12.12.2024
Австралия интернет компанияларни маҳаллий ОАВ контенти учун пул тўлашга мажбур қилади
18:11 / 11.12.2024
Австралиядаги лабораторияда ўлимга олиб келувчи вируслар солинган юзлаб флаконлар йўқолди
00:26 / 11.12.2024
Австралия Tomahawk ракетасини муваффақиятли учирган дунёдаги уч давлатдан бирига айланди
14:31 / 09.12.2024