Пахта-2018. 10 нафар ҳоким ишини йўқотиши мумкин
2018 йилги пахта терими мавсумида сусткашликка йўл қўйгани, пахта теримига етарли миқдорда теримчилар жалб эта олмагани учун республика бўйлаб 10та туман ва шаҳар ҳокимлари ишдан бўшатилиши мумкин.
«Kun.uz» манбаси хабар беришича, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган пахта йиғим-теримига бағишланган селектор йиғилишда вилоят ҳокимларига 15 октябрь кунигача 10 нафар ҳоким бўйича тақдимнома киритиш топшириқ қилинган.
Яъни, бу ҳокимлар йиғилиш вақтида тўғридан-тўғри ишдан олинмаган, вилоят ҳокимлари улар тўғрисида тақдимнома киритгач, ишдан кетиши мумкин.
Манбанинг маълум қилишича, ишини йўқотиши хавфи остида қолган ҳокимлардан бири Ангрен шаҳри ҳокими Ҳакимжон Абдулазизовдир. Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг собиқ ўринбосари ҳисобланган Абдулазизов 2017 йилнинг сентябрида Ангрен шаҳри ҳокимига айланганди.
Бундан аввалроқ йиғилиш вақтида 100дан ортиқ маҳаллий раҳбарларга (туман ҳокимлари, туман прокурорлари, туман ИИБ бошлиқлари ва туман ДСИ бошлиқлари) пахта сабаб интизомий чоралар қўллангани (уларнинг бир қисми ишдан олинган, бир қисмига ҳайфсан берилган ёки икки ойлик маошидан маҳрум этилган) ҳақида хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташриф буюриб, пахта теримини кўздан кечирганди. Президент ташрифи давомида қатор камчиликлар аниқланган. Айрим давлат амалдорларининг фаолияти танқидга учраган.
Ташрифи якунида вилоятдаги 5 туман ҳокими икки ойлик маошидан маҳрум қилинган.
Мавзуга оид
09:33 / 26.11.2024
Пахта маҳсулотини сотишда манипуляцияга йўл қўйган корхонага чора кўрилди
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
19:45 / 09.10.2024
Ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилиши ноқонуний — ММТВ
22:40 / 07.10.2024