Спорт | 09:30 / 16.10.2018
84424
1 дақиқада ўқилади

Макгрегор Нурмагомедовга 15 млн долларлик таклиф билан чиқди

Фото: AP

Енгил вазнда Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиси Алекс сўзларига кўра, ирландиялик Конор Макгрегор жиянига реванш учун 15 миллион доллар таклиф қилган.

«У Ҳабибга қизиқ эмас. У ҳеч қандай пул учун у билан жанг қилмайди. Ҳа, мен улар унга реванш таклиф қилишаётганини биламан. Улар бошланишидаёқ 15 миллионлик таклиф билан чиқишди. Лекин Ҳабиб «йўқ» деди. Конор навбатга турсин, бошқалар билан жанг қилсин. Ҳабиб эса Фергюсон билан жанг қилишни истайди, кейин ўз фаолиятини тугатмоқчи», - дея Алекс Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».

6 октябрда ўтказилган жангида Нурмагомедов тўртинчи раундда Макгрегорни мағлубиятга учратиб, енгил вазнда UFC чемпиони камарини ҳимоя қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 50 Cent Ҳабиб Нурмагомедовга 2 млн доллар таклиф қилганди.

Мавзуга оид