Жамият | 13:50 / 18.10.2018
6105
2 дақиқада ўқилади

Нобел мукофоти совриндори: «Мен Ўзбекистон илм аҳли билан маънан топишдим»

Шимолий Королина университети (АҚШ) Биокимё ва биофизика профессори, 2015 йил Нобел мукофоти билан тақдирланган таниқли олим Азиз Санжар шу йилнинг 15 октябрь куни ЎзМУ ректори таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташрифнинг биринчи куни олим Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ўринбосари А.Абдуҳакимов, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, ЎзМУ ректори А.Мараҳимов билан учрашди.

Ташриф доирасида Азиз Санжар Миллий университетнинг ёш мутахассислари, магистрант ва докторантлари учун маърузалар ўқиши ҳам кўзда тутилган эди.

17 октябрь куни олим ЎзМУ Илмий Кенгашида иштирок этди. Унга мазкур университетнинг фахрий фан доктори унвони топширилди. Кенгашда Азиз Санжар ҳаёти ва илмий фаолиятига оид ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Олим Ўзбекистонга ёшларни руҳлантириш учун келганини такрор ва такрор таъкидлар экан, бугун аниқ ва табиий фанларга эътиборни янада кучайтириш лозимлигини қайд этди ва бу борада ўзининг бир қатор таклифларини билдириб ўтди.

Куннинг иккинчи ярмида Азиз Санжар мамлакатимизнинг бир қатор етакчи олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларига «ДНКнинг тикланиши, саратон ва кимёвий даволаш» мавзусида онлайн маъруза ўқиди.

Мулоқотлар сўнгида олим барча туркий халқлар таълим форумини ўтказиш таклифини берди.

«Ўзбекстонлик олимлар, хусусан, илмга чанқоқ ёшлар билан маънан топишдим», дея қайд этган олим.   

Мавзуга оид