Самолёт селфи қилишга уринган икки қизнинг ўлимига сабаб бўлди
Мексиканинг Чинипас шаҳрида икки қиз учиш-қўниш йўлагида селфи қилаётган пайтида жиддий жароҳат олиб, ҳалок бўлишди. Бу ҳақда Proceso нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қизлар Чинипасга маҳаллий аэропорт яқинида бўлиб ўтаётган пойгаларни томоша қилиш учун келишган. Нашр маълумотларига кўра, пойгадан сўнг улар учиш-қўниш йўлагига кириб олиб, у ерда селфи қилишмоқчи бўлишди. Суратга олиш билан банд бўлган қизлар енгил моторли самолёт яқинлашиб келаётганини кўришмаган, натижада унинг қаноти қизларнинг бошига келиб урилган ва улар воқеа жойида ҳалок бўлишган.
Нашрдан тахмин қилишларича, самолёт овози атрофдаги шовқинни босиб юборган. Самолёт учувчисининг қўшимча қилишича, у қизларни кўрган, лекин тўқнашувдан қочишнинг имкони бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўлим билан якун топган селфилар сони қайси давлатда энг кўплиги аниқланганди.
Мавзуга оид
00:47 / 21.12.2024
Мексикада ҳар бир ходим иш жойида стулга эга бўлишини кафолатловчи қонун қабул қилинди
17:50 / 20.12.2024
Мексикадаги қамоқхонада қуролли исён юз берди
22:26 / 10.12.2024
Трамп Мексика ва Канадага АҚШ штатларига айланишни таклиф қилди
20:40 / 02.12.2024