Жаҳон | 08:04 / 23.10.2018
8925
1 дақиқада ўқилади

Трампни «қора оққуш» деб аташди

Фото: AP

Нью-Йоркдаги CITIZEN конференцияси вақтида Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер АҚШ президентини «қора оққуш», деб атади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилмоқда.

Кушнер бундай фикрни ундан Республикачилар партияси оралиқ сайловларда муваффақиятсизликка учраса, Трампга бу қандай таъсир қилиши ҳақида сўрашганида айтиб ўтди.

«У қора оққуш. У бутун умри давомида қора оққуш бўлиб келди», - дея жавоб берган Кушнер.

Телеканалдан эслатишларича, ушбу атама муаллифи америкалик математик ва трейдер Нассим Николя Толиб саналади. У ҳеч қандай тахминларга бўйсунмайдиган ва бошқаларнинг тахмин қилиш мумкин бўлган нарсалар ҳақидаги фикрини ўзгартирадиган кишиларни «қора оққуш», деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШга келаётган мигрантларга чақириқ билан чиққанди.

Мавзуга оид