Жаҳон | 11:02 / 27.10.2018
11277
1 дақиқада ўқилади

“Турк оқими” газ қувурининг ишга туширилиши муддати маълум қилинди

Фото: Турк оқими

“Турк оқими” газ қувури икки йўналишининг 2019 йил охиригача ишга туширилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг Истанбулга сафарига тайёрланган материалларда айтилган. Путин у ерда Сурия бўйича 4 томонлама саммитда иштирок этади ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашади. 

“Турк оқими” лойиҳаси Қора денгиз орқали икки йўналишдан иборат газ қувури қурилишини кўзда тутади. Улардан биринчиси табиий газни туркиялик истеъмолчиларга, иккинчиси эса Жанубий ва Жануби-Шарқий Европа давлатларига етказишга мўлжалланган.

Май охирида газ қувури Болгариягача тортилиши маълум бўлган. Бундан ташқари, Будапештда газ қувури Венгриягача ҳам қурилишига умид билдирилган.

Мавзуга оид