Ёввойи табиат бутунлай йўқ бўлиб кетиши тахмин қилинди
Квинсленд университети (Австралия) олимларининг хулосасига кўра, ёввойи табиат сақланиб қолаётган Ер юзидаги жойлар жадаллик билан йўқ бўлиб кетмоқда. Бу ҳақда Phys.org’даги матбуот учун хабарномада айтилади.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, тахминан бир аср олдин Ер юзасининг атиги 15 фоизи инсоният томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва чорвачилик учун фойдаланилган. Ҳозирги вақтда инсон фаолияти қуруқликдаги ҳудуднинг 77%ини, шу жумладан Антарктидани ҳамда Жаҳон океанининг 87%ини қамраб олади. 1993 йилдан 2009 йилгача бўлган даврда аҳоли пунктлари, қишлоқ хўжалиги ерлари ва саноат 3,3 млн квадрат километр ўзлаштирилмаган ҳудудларни эгаллади.
Шу билан бирга, қутб ҳудудлари океаннинг кемалар ҳаракати, ифлосланиш ва балиқ овлаш бўйича инсон таъсири у қадар баланд бўлмаган ҳудудлари бўлиб қолмоқда. Қолган табиий экотизимлар фақатгина мамлакатлар улар аҳамиятини тушуниб, муҳофаза қилиш бўйича қўшма саъй-ҳаракатлар кўришса, сақланиб қолиши мумкин. Ҳозирги кунда жаҳондаги кўплаб муҳофазаланадиган ҳудудлар расмий равишда белгиланмаган, харитага қўшилмаган ва қонунчилик даражасида ҳимояланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1970 йилдан бери инсоният Ер юзидаги ҳайвонларнинг 60 фоизини йўқ қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:59 / 18.12.2024
Олимлар Марсда сув топиш эҳтимолини баҳолади
16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди
17:34 / 10.12.2024
Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради – тадқиқот
11:29 / 09.12.2024