ОАВ: АҚШда сиёсатчилар Билл Клинтон билан ҳамкорлик қилишни истамаяпти
Арканзас штати Вакиллар палатасида Демократик партиядан вакил бўлган Кларк Такернинг маълум қилишича, ҳеч ким АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон билан ҳамкорлик қилишни хоҳламаяпти. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.
Такернинг сўзларига кўра, Клинтон учун саккиз марта овоз берган Арканзас аҳолиси уни энди қўллаб-қувватламайди. Унинг таъкидлашича, сайловлар келажакка боғлиқ, аммо Клинтон унинг бир қисми саналмайди.
Манбалар сўзларига кўра, илгари сиёсий фаол Клинтон 6 ноябрь куни бўлиб ўтадиган конгрессга сайловларда номзодлар фойдасига маблағ тўплашни назарда тутувчи қатор хусусий тадбирларда кўриниш берган.
Аёл номзодларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи Тамика Маллорининг қайд этишича, Клинтон номзодларга конгрессдаги ўрин учун курашда фойда келтириши эҳтимолдан йироқ бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Клинтон билан яна рақобатлашишга тайёрлигини маълум қилганди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, 2016 йилги президентлик пойгасида ўзига рақиб бўлган мамлакат собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан сайловларда иштирок этишга тайёрдир.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024