Жамият | 17:43 / 05.11.2018
26575
1 дақиқада ўқилади

Хоразмлик журналист озод этилди

29 октябрь куни  хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ушланган журналист озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Қўшкўпир тумани Маъмурий ишлар бўйича суд қарорига кўра 7 суткага қамалган Давлатназар Рўзметов жазо муддатини ўтаб, 5 ноябрь куни озодликка чиқарилган. У Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлимида сақланаётган эди.

Хоразмлик журналист, «Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Рўзметов бир ҳафта олдин Урганч шаҳрида қўлга олиниб, суд маҳкамасига олиб келинган. Журналистнинг қамалишига сабаб қилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этгани билдирилганди.

Айни пайтда Рўзметов билан юз берган ҳодиса бўйича айрим маълумотлар маълум қилинган. Kun.uz​ хоразмлик журналист билан юз берган ҳодисани батафсил ўрганмоқда.

Мавзуга оид