Хитойда жосусликда айбланган журналистга ҳукм ўқилди
Судланувчининг оиласи айбловни «мутлақо бемаънилик» деб атаб, журналистни мустақиллик учун интилгани ва чет эл давлатлари вакиллари билан алоқалари учун жазолашмоқчи эканини таъкидлади.
Хитой суди Япония ва АҚШ дипломатлари, олимлари ҳамда журналистлари билан мунтазам учрашиб келган журналистни жосусликда айбдор деб топиб, уни етти йил муддатга озодликдан маҳрум этди, деб хабар беради Reuters.
Қайд этилишича, Коммунистик партия газетасининг собиқ муаллифи ва муҳаррири Дун Юйюйга 29 ноябр куни Пекин халқ суди томонидан ҳукм ўқилган. Унинг оила аъзоларининг маълум қилишича, ҳукм судда ўқиб эшиттирилган, аммо Юйюйнинг адвокатлари эътиборига тақдим этилмаган.
Судланувчининг оиласи айбловни «мутлақо бемаънилик» деб атаб, журналистни мустақиллик учун интилгани ва чет эл давлатлари вакиллари билан алоқалари учун жазоламоқчи эканини таъкидлади. Маълум бўлишича, у АҚШ ва Япониядан бўлган фуқаролар доимий мулоқотда бўлган ҳамда ушбу мамлакатлар муассасалари билан илмий иш олиб борган.
62 ёшли Юйюй 2022 йилнинг февралида Пекин марказидаги ресторанда япон дипломати билан учрашган вақтида қўлга олинган. Расмийлар орадан бир неча соат ўтгач дипломатни қўйиб юборган бўлса-да, улар Юйюйни ҳибсга олиб қолган ва охир-оқибатга унга нисбатан жосуслик бўйича айблов илгари сурилган.
Юйюй оиласига кўра, суд қарорида журналист учрашган бир қатор япон дипломатлари, жумладан, собиқ элчини «жосуслик ташкилоти» (Япониянинг Пекиндаги элчихонаси назарда тутилган) агентлари дея таърифланган.
Оила ҳукмни «очиқ адолатсизлик» деб атаб, «Дун бутун журналистик фаолияти давомида намойиш этган мустақиллиги учун таъқиб қилинаётганини» таъкидлаган.
Аввалроқ Британия армиясининг собиқ аскари Эрон фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топилганди. Эрон разведкасидан бўлган шахс армия сафига энди келиб қўшилган аскар билан боғланган. Ўз навбатида у «МИ-6» билан алоқа ўрнатиб, икки томонлама агент бўлишни хоҳлаётганини билдирган.
Мавзуга оид
11:25
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
21:44 / 22.12.2024
Хитойда дунёдаги энг катта сувости туннелининг қурилиши якунланди
17:13 / 20.12.2024
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишининг бошланиш санаси маълум бўлди
12:46 / 20.12.2024