Жамият | 18:45 / 05.11.2018
25948
2 дақиқада ўқилади

Tizer акцияси давом этмоқда, навбатдаги ғолиблар тақдирланди

Кеча, 4 ноябрь куни Тошкентнинг Қўйлиқ даҳасида жойлашган “Compass” савдо-кўнгилочар гипермаркетида Tizer акциясининг навбатдаги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 Унда Tizer ичимлигини харид қилиш орқали турли қимматбаҳо совғалар, жумладан, телевизор, телефон, компьютер, велосипед, Рlaystation  қурилмаси, гаджет ва бошқа юзлаб совғаларни ютиб олган юртдошларимизга совғалар ташкилотчилар томонидан тантанали тарзда топширилди.

Тақдирлаш маросимида шунингдек, қизиқарли шоулар, меҳмонлар ўртасида ютуқли танловлар ҳамда таниқли эстрада ижодкорлари иштирокида концерт дастурлари ташкил этилди.

Тадбирда акция орқали турли ютуқлар эгасига айланган омадли иштирокчилар, савдо марказига ташриф буюрган пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан иборат 800дан ортиқ киши иштирок этди.

Маълумот ўрнида, Tizer савдо белгиси томонидан 2018 йилнинг 10 сентябридан 2019 йилнинг 10 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йирик акция ўтказилмоқда. Унга кўра, иштирокчилар махсус қопқоқли Tizer салқинлантирувчи ичимлигини сотиб олиши ва қопқоқ остига беркитилган турли ютуқли совғаларни топиши лозим. Топилган ҳар бир қопқоқдаги қимматбаҳо совға шу каби тантанали тақдирлаш маросимларида ўз эгаларига топшириб келинмоқда. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ичимлик қопқоқларида шунингдек, 2018-2019 йилларда УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этувчи Европа клублари номлари яширилган. Ушбу 32 та топ клуб номлари ёзилган қопқоқларни тўплаган иштирокчилар 2019 йилнинг 1 июнида Испаниянинг Мадрид шаҳридаги “Ванда метрополитано” стадионида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Чемпионлар лигасининг финал ўйинида қатнашиш учун савдо белгиси томонидан қўйилган 20 та йўлланмадан бирининг ғолибига айланиши мумкин.

Акция ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими якунида барча меҳмонларга Tizer ичимлиги тақдим этилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид