Спорт | 11:30 / 06.11.2018
22501
2 дақиқада ўқилади

Роналду «Реал»нинг яна бир футболчисини «Ювентус» раҳбариятига тавсия қилди

Фото: Gonzalo Arroyo Moreno/Getty Images

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб раҳбариятини «Реал» дарвозабони Кейлор Навас трансферига ундамоқда, деб хабар беради Goal.com.

31 ёшли посбон шу йил ёзда Тибо Куртуа «Челси»дан Мадридга келгач, асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб бормоқда. У Чемпионлар лигасининг сўнгги 3 мавсумида биринчи рақамли дарвозабон бўлиб, «Реал»нинг кетма-кет бош совринни қўлга киритишига ҳисса қўшиб келган эди.

Навас ушбу мавсумда «қаймоқранглилар»нинг 7 та ўйинида иштирок этиб, улардан 3 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Марселонинг «Ювентус»га келиши эҳтимоли ҳақида хабар бериб келинади. Шунингдек, ўтган ҳафта трансфер ҳуқуқи «Реал»га тегишли, айни пайтда «Бавария» шарафини ҳимоя қилаётган Хамес Родригес ҳам Туринга келиши мумкинлиги маълум қилинган эди.

Мавзуга оид