Жаҳон | 10:43 / 07.11.2018
14534
1 дақиқада ўқилади

АҚШ конгрессига илк бор мусулмон аёллар сайланди

АҚШ конгрессига Миннесота ва Детройт штатларидан икки мусулмон аёл сайланди.

Илхон Умар
Фото: BLOOMBERG VIA GETTY IMAGES

Келиб чиқиши сомалилик бўлган миннесоталик Илхон Умар штат округларидан биридаги дастлабки сайловларда ғолиб бўлганди. У ўз оиласи билан Сомалидан фуқаролик уруши бошлангандан кейин қочиб кетган. У АҚШга кўчиб ўтишдан олдин 4 йил Кениядаги қочқинлар лагерида яшаган. Унинг ҳаёти тарихи ва машҳурлиги ошаётгани Трамп томонидан ўтказилаётган қатъий миграция сиёсати фонида айниқса жалб қилади. Ушбу миграция сиёсати туфайли Умар бугунги кунда АҚШда бошпана ололмаган бўларди. 

Рашид Тлоиб
Фото: EFE

Детройтдан сайланган демократ Рашид Тлоибнинг рақобатчилари бўлмаган. Унинг ота-онаси Фаластиндан бўлиб, у мусулмон аҳолиси катта бўлмаган округлардаги праймеризда ғолиб бўлганди.

Мавзуга оид