Спорт | 22:10 / 08.11.2018
5012
1 дақиқада ўқилади

Чемпионлар Лигасининг ушбу мавсумидаёқ VAR жорий қилиниши мумкин

УЕФА раҳбарияти Чемпионлар Лигаси жорий мавсумида ҳакамнинг видео-ёрдамчиси тизимидан (VAR) фойдаланиш ҳақида ўйланиб қолди.

Бунга ҳакамлар томонидан нотўғри қарорларнинг қабул қилиниши сабаб бўлган. Айниқса, «Манчестер Сити» - «Шахтёр» (6:0) ўйинида «шаҳарликлар» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг қоқилиб кетиб, майдонга йиқилганида, бош ҳакам Виктор Кашшаи пенальти белгилаганидан сўнг, VAR тизимини тезроқ жорий қилиш истаги кучайган.

Режага кўра, тизим Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидан бошлаб ишга туширилиши мумкин. Бу ҳақда УЕФА декабрда ўтказиладиган кенгашда эълон қилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид