Спорт | 12:30 / 11.11.2018
10747
1 дақиқада ўқилади

Маҳмуд Ғоипов профессионал боксдаги илк рақибини нокаутга учратди

Фото: E1RU

10 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing Promoutions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик боксчилар рингга чиқишди.

Профессионал боксда фаолият бошлаган Маҳмуд Ғоипов танзаниялик Идди Макверага қарши рингга кўтарилди. Ўзбекистонлик боксчи биринчи раунддаёқ рақибни нокдаун ҳолатига туширди. Бу вазиятда раунд якунланиб қолгани туфайли танзаниялик боксчи нокаутдан қутулиб қолди. Аммо учинчи ва тўртинчи раундларда ҳам Ғоиповнинг кучли зарбаларини ўтказиб юбориб, полга қулагач, рефери техник нокаут эълон қилди.

Шу тариқа, Маҳмуд Ғоипов профессионал боксдаги илк жангидаёқ нокаут билан ғалаба қозонди.

Ҳаваскор боксда 69 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Маҳмуд Ғоипов 2016 йилнинг февралида Болгариядаги халқаро турнирда ғолиб бўлган, 2016-2018 йилларда «Uzbek Tigers» жамоаси сафида мусобақаларда қатнашган.

 

Мавзуга оид