Спорт | 13:00 / 12.11.2018
10371
2 дақиқада ўқилади

Видео: Гундўғаннинг голи узлуксиз 44 пасдан кейин урилди. «Сити»да тики-така

«Манчестер Сити» ва «МЮ» ўртасидаги дерби учрашувида мезбонлар яримҳимоячиси Илкай Гундўған учинчи голга муаллифлик қилди.

У зарба бериш нуқтасига чиқиб боргунига қадар «шаҳарликлар» узлуксиз равишда бир-бирларига 44 марта тўпни узатишганди.

Бу жараёнда жамоанинг деярли барча футболчилари иштирок этишди.

Opta маълумотига кўра, АПЛда охирги марта бундай комбинациядан кейин гол урилиши 2015 йилда, «МЮ» ва «Саутҳэмптон» ўйинида кузатилганди. Бу ўйинда Хуан Мата гол ургунига қадар жамоадошлари 45 марта аниқ тўп узатишни амалга оширишганди.

Нашр 2006-07 йилги мавсумдан буён урилган шундай комбинацион голлар рўйхатини тузиб чиққан.

1) 48 пас: Носир Шодли, «Тоттенҳэм» – «КПР» (24.08.2014)

2) 45 пас: Хуан Мата, «МЮ» – «Саутҳемптон» (20.09.2015)

3) 44 пас: Илкай Гундўған, «Ман Сити» – «МЮ» (11.12.2018)

4) 40 пас: Морган Шнайдерлин, «Саутҳемптон» – «Ньюкасл» (13.09.2014)

5) 37 пас: Эшли Янг, «МЮ» – «Блэкберн» (02.04.2012)

6) 33 пас: Жервиньо, «Арсенал» – «Уиган» (03.12.2011)

Маълумот учун, Гвардиола жамоаси ўтган мавсумда Лига кубоги ўйинида «Вест Бромвич» дарвозасига 52та аниқ пасдан кейин гол урганди.

 

Мавзуга оид