Спорт | 14:35 / 17.11.2018
23563
2 дақиқада ўқилади

Ҳабиб Нурмагомедов Тони Фергюсон билан жангга қизиқмоқда

Фото: Getty Images

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов ўғлининг америкалик Тони Фергюсон билан эҳтимолий жанги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «Известия» газетаси хабар қилмоқда.  

Катта Нурмагомедовнинг сўзларига кўра, ўғли Фергюсон билан жанг қилишга қизиқиш билдиряпти. Шунингдек, унинг таъкидлашича, бошқа бир шогирди - Ислом Махачёв Тони билан беллашиб кўриши мумкин.

«Фергюсон билан жанг спорт нуқтаи назаридан қизиқарли, сабаби бу жангчи ҳақли равишда ўз ўрнига эга. Тонининг даражасини унинг 11 жангдан иборат ғалабали серияси акс эттиради.

Бироқ, менинг фикримча, яна бир нарса муҳимдир: россиялик Ислом Махачёв ҳаттоки бугун америкаликка қарши чиқишга тайёр. Ишончим комилки, Ислом уни таслим этади, чунки ҳозир жуда яхши жисмоний ҳолатда», - деди Абдулманноп Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедовнинг отаси Ҳабиб Макгрегор билан яна жанг ўтказиши мумкин экани ҳақида айтганди.

Мавзуга оид