Спорт | 08:42 / 17.11.2018
35319
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедовнинг отаси: Ҳабиб Макгрегор билан яна жанг ўтказиши мумкин, фақат... 

Фото: Getty Images

UFC енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов айтишича, Конор Макгрегор билан яна бир жанг ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда «Известия» газетаси хабар тарқатди.

Унинг таъкидлашича, бу жанг бокс қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилса, қизиқиш уйғотиши мумкин.

«Конорга қарши бокс қоидалари бўйича жангга келадиган бўлсак, унда бундай баҳс бизга қизиқ эканини билдирмоқчиман. Ҳабиб аралаш якка курашлардаги энг яхши зарба берувчиларни таслим этишга қодирлигини кўрсатмоқчи. У илгари ҳам бу ҳақида гапирган, аммо кўпчилик унга ишонмаган. Бироқ, Майкл Жонсон, Эдсон Барбоза ва Конор устидан ғалаба қозонганидан сўнг, ишонишни бошлашди. Нурмагомедов бокс рингида ҳам буни қила олади.

Ҳабибда бокс қоидаларига кўра ғалаба қозониш учун барча имконият бор. Чаққонлиги унинг асосий кўникмалардан биридир», - дея маълум қилди у.

Мавзуга оид