Жаҳон | 16:30 / 23.11.2018
5512
2 дақиқада ўқилади

Клинтон Европани миграция сиёсатини ўзгартиришга чақирди

Фото: AFP/Getty Images

Европа ўз миграция сиёсатини ўзгартириши керак, европалик етакчилар эса қочқинларга бошпана бериш ва қўллаб-қувватлов тақдим этишни бошқа давом эттира олмасликлари бўйича жиддий сигнал билан чиқишлари лозим. Бу ҳақда АҚШ собиқ давлат котиби ва президентликка собиқ номзод Хиллари Клинтон Британиянинг The Guardian газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Клинтон бу масала бўйича Германия канцлери Ангела Меркель ва Европадаги бошқа етакчиларни сахийлик учун мақтади, бироқ унинг фикрича, айнан миграция мавзуси сайловчиларда «олов ёқди» ва 2016 йилги президентлик сайловларида Дональд Трампнинг ғалаба қозониши ҳамда Brexit жараёнига ёрдам бериб юборди.

Клинтоннинг таъкидлашича, Ғарбдаги ўнг популистларнинг ғоялари ҳам миграция туфайли оммалашди, улар ким қилиши, қаерга бориши, қандай яшаши борасидаги сиёсий ва руҳий хоҳишга дуч келдилар, шу тариқа реалликнинг битта версиясини тақдим этишди.

Сиёсатчининг айтишича, бутун Америка тизими дастлаб авторитар режим таҳдидини бартараф этиш учун яратилган ҳамда одамлар ҳозирги демократик моделдан шунчаки чарчаган бўлишлари мумкин.

«Улар бундай катта масъулият ва эркинликни хоҳламайдилар. Улар нима қилиш, қаерга бориш, қандай яшаш кераклигини ўзларига айтишларини ва фақат битта реаллик версиясини беришларини истайдилар», - деди Клинтон.

Айнан шунинг учун ўнглар ғоялари жуда машҳур бўлиб кетди, деб ҳисоблайди Клинтон.

Мавзуга оид