Жаҳон | 09:19 / 28.11.2018
7141
1 дақиқада ўқилади

Мексика Трампнинг куёвини олий давлат мукофоти билан тақдирлайди

Фото: AP Photo / Evan Vucci

Мексика ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнерга мамлакатдаги энг олий давлат мукофотларидан бири – Ацтек бургути орденини топширади. Бу ҳақда Мексика ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинди.

Таъкидланишича, Кушнер “Мексика, АҚШ ва Канада ўртасида янги келишувга (Т-МЕС) эришишдаги улкан ҳиссалари” учун тақдирланади. Мексикада Буэнос-Айресдаги G20 саммитида имзоланиши кутилаётган ва 1994 йилдан амал қилган НАФТА ўрнига келаётган Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди USMCA келишуви Т-МЕС деб аталмоқда.

Мексика ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, Кушнернинг иштироки АҚШнинг НАФТА келишувидан чиқмаслигини музокараларни бошлаш билан таъминлашда ҳал қилувчи омил бўлди.     

Ацтек бургути ордени Мексиканинг хорижий фуқароларга топшириладиган энг олий мукофоти ҳисобланади.

Мавзуга оид