Жаҳон | 09:45 / 01.12.2018
5046
1 дақиқада ўқилади

Абэ Renault-Nissan-Mitsubishi альянсининг тақдири ҳақида гапирди

Фото: AFP-JIJI

Япония бош вазири Синдзо Абэ маълум қилишича, Nissan, Renault ва Mitsubishi альянсининг тақдири хусусий бизнес томонидан белгиланади. Бу ҳақда «РИА Новости» япон ОАВга асосан хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, бу ҳақда у Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашувда айтиб ўтган.

Таъкидланишича, Макрон ўз навбатида альянсни сақлаб қолиш тарафдори эканини маълум қилган.

Шу билан бирга, Абэнинг таъкидлашича, ҳукуматлар бу масалани ҳал қилмаслиги керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макрон Абэ билан Renault-Nissan-Mitsubishi альянсидаги жанжални муҳокама қилиши хабар берилганди.

Мавзуга оид