Жаҳон | 01:26 / 01.12.2018
7631
1 дақиқада ўқилади

Энг йирик меҳмонхоналар тармоғининг 500 млн мижози ҳақидаги маълумотлар ўғирланди

Энг йирик меҳмонхоналар тармоғи Marriott International бутун дунё бўйлаб меҳмонхоналарининг 500 млнга яқин мижози ҳақидаги шахсий маълумотлар ўғирланганини маълум қилди. Компания серверларидаги маълумотлар 4 йил аввал ўғирланган.

Баёнотга кўра, маълумотлар ўғирланганига жорий йил 19 ноябрдагина эътибор қаратилган. Маълумотларнинг ташқарига чиқиб кетиши 2014 йилда бронлаш тизими Starwood’га хакерлик ҳужуми оқибатида юз берган. Натижада хакерлар 500 млнга яқин мижоз ҳақидаги маълумотларни қўлга киритишган.  

Хакерлар 327 млндан кўпроқ мижознинг туғилган санаси, паспорт маълумотлари, электрон почтаси каби маълумотларни қўлга киритишган. Шунингдек, интернетга мижозларнинг банк карталари ҳақидаги маълумот ҳам тушган, бироқ у хакерларда ҳам шифрланган бўлгани сабаб бу маълумотлардан фойдаланиш имкони йўқ. Marriott International мижозларига ушбу воқеа сабаб узр сўраган ва уларнинг барчасини почта орқали хабардор қилишга ваъда берган.

Мавзуга оид