Light | 14:52 / 04.12.2018
13787
3 дақиқада ўқилади

Нью-Мехико қояларидаги ер ости дунёси

Нью-Мехико қояларидаги ер ости дунёси Ра Полетт (Ra Paulette) исмли ҳайкалтарош томонидан яратилган. Йигирма беш йил давомида у тош ўймакорлиги билан шуғулланган. Бу вақт ичида у гўзаллиги бўйича бир неча ғаройиб ғорларни яратишга эришди. Улардан айримларини турар-жой масканларига айлантира олди.

Фото: Facebook/Ra Paulette

Тошни ўйиш санъатини Ра мустақил равишда ўзлаштирган. Унинг ёрдамчилари йўқ ва фақат содиқ итигина унинг ёнида бўлади. Тош деворлар устида бетакрор барельеф ва нақшларни ўйишда у қўл асбобидан фойдаланади: куракча, искана ва скребкалар. Албатта бу энг самарали усул эмас, дейди мустақил равишда ўрганган уста, бироқ энг ишончлиси. Унинг ўзи тан олишича, иш унга катта завқ беради. У ўз хоббисини ўзига хос медитацияга айлантирган.

Фото: Facebook/Ra Paulette
Фото: Facebook/Ra Paulette
Фото: Facebook/Ra Paulette

Ҳар бир ғор безатилиши бўйича ўзига хос услубга эга. Унинг ишига ёмғир ва қор путур етказмаслиги учун уста ёриқларни эшик ва деразалар билан беркитади. “Шаршара” кенг ҳовузга эга бўлиб, унда сузиш ҳамда махсус тош ўриндиқларда ўтириш мумкин. “Ҳаёт дарахти” ғорида эса ҳаёт ҳақида ўй суриш, Ра томонидан ўша дарахт шох ва барглари билан безатилган баланд мажмуаларни томоша қилиш мумкин.

Фото: Facebook/Ra Paulette
Фото: Facebook/Ra Paulette

Ана шундай ўйилган ғорлардан бирида муаллиф ўз уйини ҳам яратди. Бу ерда қулай ҳаёт учун барча шароит бор: ётоқхона, ошхона, ювиниш хонаси, ҳожатхона ва меҳмонхона. Ғорда электр бор ва водопровод ҳам ўрнатилган. Ёғочдан ишланган пол уйни иссиқ сақлайди. Бу жойда совуқ кунлар кам бўлади. Бу каби ғорли уйларни Ра Полетт сокинлик ва табиат билан ҳамоҳангликда яшаш иштиёқида бўлганларга сотади. Ҳозирда тармоқда сотувга қўйилган ғорни кўриш мумкин. У 995 минг долларга сотилмоқда.

Фото: Facebook/Ra Paulette
Фото: Facebook/Ra Paulette

2013 йилда режиссер Жеффри Карофф «Ғор қазувчи» (CaveDigger) фильмини суратга олди. Бу картина «Энг яхши қисқа метражли фильм» номинациясида Оскар киномукофоти учун номзод сифатида тақдим этилди.

Мавзуга оид