Спорт | 10:05 / 05.12.2018
9444
1 дақиқада ўқилади

Вальверде: «Мессининг бешинчи ўриндалиги – ғирт беъманилик»

Фото: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде «Реал» яримҳимоячиси Лука Модрични «Олтин тўп» соҳиби бўлгани билан табриклаб, шогирди Лионель Месси сўровномада бешинчи ўринни олганига муносабат билдирди. Унинг сўзларини Goal нашри чоп этган.

«Месси «Олтин тўп» сўровномаси натижасига кўра бешинчи ўринни олгани ҳақида гапиришни истамайман. Ҳамманинг ўз фикри бор. Буни ҳақ ёки ноҳақ деб кўрсатиш менинг ишим эмас. Модрични мукофот билан табриклайман, аммо Мессининг бешинчи ўриндалиги – бемаънилик», - деб айтган Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, журналистлардан йиғилган овозлар якунига кўра Месси 280, Модрич эса 753 балл тўплаган эди.

Мавзуга оид