Light | 14:48 / 07.12.2018
9668
4 дақиқада ўқилади

Истеъдод талаб этмайдиган кўникмалар

Истеъдодли кишилар ҳамма соҳада ана шундай қобилият эгаси деб ҳисоблайсизми? Бу ҳар доим ҳам ана шундай эмас. Мақсадларга эришиш учун истеъдод талаб этилмайдиган айрим хусусиятларга эга бўлишнинг ўз етарли. Уларни ривожлантириш учун эса бироз масъулият ва эътибор талаб этилади.

Фото: Unsplash

Интизомлилик

Вақт – замонамизнинг қимматли ресурсларидан бири. Ўз вақтингизни ҳам, атрофдагиларнинг вақтини ҳам қадрлашни ўрганинг. Айнан шу жиҳат сизни кеч қолмасликка ундайди. Ўз-ўзингизга ростини айтинг-чи, учрашувга етиб бориш учун қанча вақт кетади. Айнан ўша вақтни асос қилиб олинг.

Касбий ахлоқ

Ҳар бир касбнинг ўз ахлоқ қоидалари бўлади. Фақат ҳақиқий профессионалларгина уйга кетишни интизорлик билан кутиб ўтирган бўлсалар-да, уларга сўзсиз амал қилишади. Мижозлар билан муносабат, сарф этиладиган материаллар ва бошқалар – буларни айнан сиз биласиз. Ўз ишингизни сифатли бажаринг ва уни шахсий ҳаёт билан аралаштирманг.

Фото: Unsplash

Ҳаракатлар

“Шуям бўлаверади” ибораси ёдингиздами? Айнан шу йўналишда ўйлар эканмиз, ҳеч нарсага эришмаймиз. Баъзида энг яхши натижага эришиш учун бироз ҳаракат етишмайди. Натижада кўнгилдагидек маҳсулотга эга бўлмаймиз. Ўз-ўзимиз ва атрофдагилардан ҳафсаламиз пир бўлади. Сиздан талаб этилганидан яхшироқ бажаришга ҳаракат қилинг.

Имо-ишоралар

Нигоҳини олиб қочадиган ва қўлларини чўнтагига солган ҳолатда суҳбатлашадиган одам билан мулоқот қилиш ёқимли деб ўйлайсизми? Бундай белгилар ишонмаслигингиз кераклигини англатади. Нафақат тилингиз, балки имо-ишораларга ҳам эътибор беринг. Кўзингизга қараб, юзида самимий табассум билан, қаддини тик тутиб турган киши билан мулоқот қилиш анча ёқимлироқ.

Қувват

Энергия қандай пайдо бўлиб, қаерга кетиши ёдингиздами? Биз уни ижобий туйғулар, фойдали овқат, яқинлар билан мулоқот, саёҳат, спорт билан шуғулланиш, тўлақонли уйқу ва хоббидан оламиз. Ўзингизга ёқмаган иш, ҳордиқнинг етишмаслиги, нотўғри овқатланиш ва бошқалар уни дарҳол олиб қўяди.

Фото: Unsplash

Ўз-ўзимизни ҳис қилиш

Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз? Оқим бўйлаб секин сузяпсизми? Ёки ўз ҳаётингизни ўзингиз қуришингизга ишонасизми? Иккинчи вариантни танлаганингизда ўзингизни ижобий тўлқинга созлайсиз ва ҳаётингиз ҳамда бахтингиз учун масъулиятни ўз бўйнингизга оласиз. Ҳар бир ишдан камчилик қидираверманг, ана ўшанда бари ўз-ўзидан муваффақиятли амалга ошади.

Қизиқиш

Агар бирор ишга қизиқиш ва иштиёқингиз бўлса, бари муваффақиятли кечади. Бу янги шартномани имзолаш, учрашув ёки оддий компьютер ўйини бўлиши мумкин.

Ўрганиш

Умр бўйи бирор нарсани ўрганишимиз керак. Ўз-ўзимизга билим кўринишидаги сармояни киритиш – муваффақият гарови.

Керагидан ортиқ

Ишми? Ортиғидан бироз кўпроғини бажаринг. Кийимми? Мажбурийсидан яхшироғини танланг. Барча соҳаларда ана шундай. Қизиқиш, иштиёқ ва қатъият ҳаётни батамом ўзгартиради.

Фото: Unsplash

Тайёргарлик

Ҳаётимиз баъзида жуда ўзгарувчан ва олдиндан айтиб бўлмайдиган кўринишда кечади. У айнан шу бугун барини ўзгартирадиган имкониятни тақдим этиши мумкин. Сиз эса унга тайёр бўлмай қоласиз. Имкониятларни қўлдан бой бермаслик учун – таваккал қилинг. Ўйлаган мақсадларингизни амалга ошириш учун доим шай туринг.

Мавзуга оид