Жаҳон | 14:26 / 07.12.2018
21427
2 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов Мейвезер билан қаерда жанг ўтказиши мумкинлиги айтилди

Фото: Getty Images

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов хабар беришича, ўғли ва бокс бўйича жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ўртасидаги жанг келаси йил Грознийда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда «Известия» газетаси хабар қилмоқда.

Америкаликнинг ўзи россиялик жангчи жамоаси билан боғланган. Баҳс бокс қоидаларига мувофиқ ўтиши лозим.

«Ҳабибнинг Мейвезер билан жанги ҳақиқатдан ўтказилиши мумкин. Флойднинг ўзи жамоамиз билан алоқага чиқди. Шунинг учун, бу нафақат ҳар икки томонга, балки жуда жиддий инвесторларга ҳам қизиқ. Жанг 4 май куни Грознийдаги 30 минг томошабинга мўлжалланган «Ахмат-Арена»да бўлиб ўтиши мумкин. Ҳабиб юқори даражадаги боксчилар билан кўп шуғулланмоқда ва яхши натижаларга эга. Биз Макгрегор ҳамда Мейвезернинг жангини томоша қилдик, унда Конор 3-4 раунд жуда яхши ҳаракат қилди. Ишончим комилки, Ҳабиб кўпроқ нарсага қодир. Камида, 7-8 раунд. Флойднинг ёшини ва Ҳабибнинг чаққонлигини эътиборга олиш даркор. Мейвезер ҳозир 41 ёшда», - деди катта Нурмагомедов.

Ҳабиб Нурмагомедов 27 жангда зафар қучган. Флойд Мейвезер 50та баҳснинг барчасида ғалабага эришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC раҳбари Нурмагомедов ва Макгрегорнинг навбатдаги рақибларини маълум қилганди.

Мавзуга оид