Жамият | 17:50 / 10.12.2018
34753
4 дақиқада ўқилади
Реклама

«Evos»нинг 18-филиали тантанали равишда очилди

7 декабрь куни йирик фаст-фуд бренди – «Evos»нинг 18-филиали тантанали равишда очилди. 

Дастлаб тошкентлик DJ King Macarella ижросида ёқимли куйлар янгради. Аҳоли оқиб кела бошлади ва 400 дан ортиқ инсон байрам кайфиятига шўнғиди.

Очилиш маросимини рисоладагидек, Наманган шаҳри ҳокими Абдураззоқов Шавкатжон Шокиржонович қизил тасмани кесиш билан бошлаб берди.

10 дақиқадан сўнг, филиал ичида тўлиқ байрам кайфияти ҳукмрон бўлди. Меҳмонларни профессионал мимлар кулдириб хушнуд этаётган бир вақтда, ташқарида қаёқдандир «Evos» нинг анъанавий айиқчалари пайдо бўлиб, бир дақиқадаёқ барча йиғилганларнинг олқишларига сазовор бўлишди. Уларнинг ортидан баланд ёғоч оёқларда юрувчилар чиқишди ва Эйфел минорасининг нусхаси олдида улар жуда ажойиб кўринишни яратишди.

- Очилиш маросими бамисоли эртаклар мамлакатида ўтаётгандек ҳис-туйғулар барчани қамраб олди. Бир дақиқа ичида шаҳар ўз рангини ўзгартирди, бунинг учун «Evos» га раҳмат, - дейди тадбир меҳмони Амина Рўзибоева.

Кейинги навбат мусиқа ансамблига берилди ва янграган наволар шаҳар устидаги булутларни тарқатиб юборди. Келган меҳмонлар миллий ва чет эл хит қўшиқлари садолари остида рақсга туша бошладилар. Буларнинг барчаси гўёки шаҳарда карнавал бўлаётганини эслатар эди.

Кўнгилочар шоу-дастурдан ташқари, «Evos» сўнгги дақиқаларгача сир тутилган махсус меҳмонни ҳам таклиф этди. Бу машҳур шоумен Дилшод Мирзамуродов бўлиб, у ўзининг ҳазиллари билан барчани кулдирди, «Evos» харидорларини қутлади, уларга эсдалик совғалари улашди ва чекларни лототронга ташлаб турди.

- Мен бошланишида зўрға ўзимга 4000 ёки 5000 сўмга (ҳозир эсимда ҳам йўқ) хот-дог олишга улгурдим, уни еб бўлиб, чекни лототронга ташладим. 40 дақиқадан сўнг бошловчи таваккал равишда чекни олди ва менинг исмимни айтди.

Мен умуман кутмагандим, бунақа танловларга ишонмасдим ҳам. Саҳнага чиқдим ва менга телевизор совға қилишди. Бундан жуда ҳам бахтиёрман, - деб сўзлаб берди телевизорни совға сифатида қабул қилиб олган ғолибимиз.
Телевизордан ташқари акцияда телефон ва промо совғалар ўз эгаларини топмоқда. Ҳа айтганча, акция 25 декабргача давом этади ва асосий совға - янги музлатгич ва акция иштирокчилари учун промо совғалар бўлади.

Сўнгги танлов, барчага таниш бўлишга улгурган, “Ким тез лавашни еб бўлар” беллашуви бўлди. Унда 51 сонияда лавашни паққос туширган коллеж талабаси ғолиб чиқди ва 300 000 сўмлик сертификатни қўлга киритди.

Нима ҳам дер эдик, «Evos» нинг ҳар бир очилиш маросими борган сари каттароқ байрамга айланиб, юртимиз фуқароларига яхши кайфият улашмоқда.

Компания раҳбариятининг сўзларига кўра, 18-филиал бу якун эмас, балки буюк йўлнинг бошланишидир.

Биз эса сизлар билан юртимиздаги қизиқарли янгиликларни кузатишда давом этамиз.

Манзил: Наманган вилояти, 5-А микрорайон
Мўлжал: Стоматология, 49-мактаб.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид