Apple Хитойда айфонлар сотилиши тақиқланиши устидан шикоят қилди
АҚШнинг Apple компанияси Хитой судининг мамлакатда iPhone’нинг 7 та моделининг сотилиши тақиқланиши қарори устидан шикоят аризаси топширди.
Аввалроқ Фучжоу шаҳри суди Apple мобил қурилмалар учун процессор ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи Qualcomm компаниясининг патент ҳуқуқларини бузганлиги маълум бўлгандан кейин компаниянинг 7 та моделдаги смартфонлари сотилишини тақиқлаганди. Жумладан, суд қарорига кўра iPhone 6S, iPhone 6S Plus, iPhone 7, iPhone 7 Plus, iPhone 8, iPhone 8 Plus ва iPhone X тақиқлов остига тушган.
“Qualcomm’нинг маҳсулотимизга тақиқлов киритишга уриниши бу ноқонуний ҳаракатлари бутун дунёда тергов қилинаётган компания томонидан яна бир ноилож қадамдир. iPhone’нинг барча моделлари Хитойдаги мижозларимиз учун очиқ қолади. Qualcomm аввал олмаган учта патенти ҳақида гапирмоқда, жумладан улардан биттаси ноқонуний деб топилган. Биз судларда барча ҳуқуқий имкониятларимиздан фойдаланамиз”, деб айтилган Apple’да.
АҚШ компанияси Qualcomm’нинг патент ҳуқуқларини бузмагани ва қурилмаларни сотишга тақиқлов суднинг қарори доирасидан ташқарига чиқишини айтган. Apple’да маълум қилинишича, суд қарорида гап бораётган патентлар iPhone’нинг барча охирги моделларида ўрнатилган охирги операцион тизимга амал қилмайди.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
20:50 / 16.12.2024
Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
19:56 / 13.12.2024