Спорт | 09:12 / 13.12.2018
9862
1 дақиқада ўқилади
Украиналик Александр Усик йил боксчиси деб тан олинди
Биринчи оғир вазндаги мутлақ жаҳон чемпиони, украиналик боксчи Александр Усик АҚШнинг Sports Illustrated нашри талқинига кўра 2018 йилнинг энг яхши боксчиси деб тан олинди.
У охирги 12 ой ичида Майрис Бриедис, Мурат Гассиев ва Тони Бельюга қарши рингга кўтаралиб, улар устидан ғалаба қозонган.
31 ёшли боксчи бир йил ичида WBC, WBO, WBA, IBF камарларини ўзида бирлаштира олиб, World Boxing Super Series ғолиби бўлиш ҳамда The Ring нашри камарига сазовор бўлишга муваффақ бўлган.