Спорт | 18:50 / 18.12.2018
17389
2 дақиқада ўқилади

Мессига бешинчи «Олтин бутса» топширилди

Фото: Squawka

Европа спорт нашрлари ассоциацияси «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига «Олтин бутса» совринини топширди.

Месси 2017/18 йилги мавсум якунларига кўра, Европанинг энг яхши футболчиси бўлди. У ўтган мавсумда Испания чемпионати ўйинларида 34 гол уришга эришган.

Бу Месси учун бешинчи «Олтин бутса» бўлди. У 2009/10 (34 гол), 2011/12 (50), 2012/13 (46) ва 2016/17 (37) йилги мавсумларда ҳам қитъанинг энг яхши тўпурари сифатида тақдирланган.

Бу борада рекордчига айланган аргентиналик ҳужумчи «Ювентус» ҳужумчиси, 4 бор «Олтин бутса» эгасига айланган Криштиану Роналдуни ортда қолдирди. Бошқа ҳеч бир футболчи бу мукофотни 2 мартадан ортиқ қўлга киритмаган.

«Олтин бутса» - Европа чемпионатларида мавсумнинг энг яхши тўпурарига топшириладиган соврин. Бу соврин 1968 йилдан 1991 йилгача голлар сони бўйича берилган. 1992 йилдан 1996 йилгача соврин топширилмаган, 1997 йилдан эса қайта тикланган, лекин янги қоидалар бўйича. Энди голлар чемпионатлар коэффициентига кўпайтирилади.

Мавзуга оид