Жаҳон | 21:22 / 18.12.2018
15136
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ўғри 1,5 млн долларлик тақинчоқни ютиб юборди 

Фото: The Siver Post

Хитойда Хоу исмли ўғри 40 та мунчоқдан иборат, нархи 10 млн юан (1,5 млн доллар) турувчи нефрит тақинчоқни ютиб юборди. Бу ҳақда The Siver Post нашри хабар берди. 

Воқеа Цзеян шаҳрида юз берган. 49 ёшли эркак аёл шериги билан бир неча кун заргарлик дўконига қатнаб, нефрит тақинчоқни харид қилмоқчидек бўлиб кўринган. У 13 декабрда дўконга келиб, тақинчоқни қуёшга тутиб кўрмоқчилигини айтган. У кўчага чиққач, қочиб қолган. Дўкон ходимлари полиция чақиртиришган ва ўғри эртаси куни ушланган.   

Эркак қўлга олинганда ёнидан тақинчоқ топилмаган. Шунда полициячилар уни рентгендан ўтказишга қарор қилишган. Рентген текшируви эса ўғирланган тақинчоқ эркакнинг ошқозонида эканлигини кўрсатган.

Маълум қилинишича, ўғри аввал ҳам зеб-зийнат буюмлари ўғирлагани учун қамалиб чиққан.

Мавзуга оид