Ирландиянинг Brexit бўйича режаси маълум бўлди
Ирландия ташқи ишлар вазири Саймон Коувени хабар беришича, Ирландия ҳукумати Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан келишувсиз чиқиши ҳолатига кенг кўламли ҳаракатлар режасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда RTE хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, «қаттиқ» Brexit оқибатларини камайтирувчи чора-тадбирлар устидаги иш йил давомида олиб борилди. Коувени ҳужжатни «кенг қамровли», деб атади. Вазирнинг аниқлик киритишича, у юздан ортиқ саҳифани қамраб олган.
«Чиқиш ҳақидаги келишув йўқлиги Ирландия иқтисодиётининг кўплаб секторлари учун жиддий стрессни келтириб чиқаради. Биз қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, авиация, хавфсизлик ва одамлар ҳаракатланиши, шахсий маълумотларни ҳимоя қилишда махсус чоралар ишлаб чиқишни жадаллаштирдик», - дея изоҳ берди Коувени.
Унинг қайд этишича, Британиянинг ЕИдан келишувсиз чиқиб кетиш хавфи ошиб кетган тақдирда, ҳужжатга қўшимчалар киритилади ҳамда у мавжуд вазиятга мослаштирилади. Баъзи қисмларда ҳужжатнинг мазмуни аниқ, бироқ айрим соҳаларда қайта ишлаш ва батафсил режалаштириш талаб этилади, дея қўшимча қилиб ўтди вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англия бош прокурори Brexit’дан кейин Мэй «олиб ташланиши» ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:42 / 17.12.2024
Ирландия регулятори Meta компаниясини 251 млн евро жаримага тортди
18:50 / 07.12.2024
Ирландияда «Дара» тўфони сабаб 400 мингга яқин одам электр энергияси таъминотисиз қолди
14:48 / 24.11.2024
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
00:41 / 23.11.2024