Спорт | 10:17 / 27.12.2018
14557
2 дақиқада ўқилади

Нани «Олтин тўп» ҳақида: «Модрич учликка ҳам киритилмаслиги керак эди»

Фото: Getty Images

Португалия терма жамоаси ва «Спортинг» яримҳимоячиси Нани «Олтин тўп» соврини бу йил «Реал» вакили Лука Модричга топширилгани борасида фикр билдиришни жоиз топди.

«Модрич ҳатто юқори учликда ҳам бўлмаслиги керак эди, деб ҳисоблайман. У ўз позициясида энг яхшилардан, аммо Криштиану Роналду, Месси, Неймар ва бошқалар турганида у «Олтин тўп»ни олмаслиги керак.

Соврин Роналдуга берилиши керак эди. Ўз жамоасига натижа олиб келадиган футболчи жаҳоннинг энг яхшиси бўлиши керак, Криштиану эса айнан шундай ўйинчи.

У Модрич билан жамоадош эди, аммо «Ювентус»га янги рекордлар ўрнатиш учун йўл олди», – деб айтган Нанининг сўзларини келтирди UOL Esporte.

Эслатиб ўтамиз, Нани Роналду билан Португалия терма жамоаси бирга тўп суришдан ташқари «Манчестер Юнайтед»да ҳам жамоадош бўлган.

Мавзуга оид