Ўзбекистон | 16:58 / 02.01.2019
8941
1 дақиқада ўқилади

Financial Times Ўзбекистон ва Тожикистонга ташриф буюришни тавсия қилди

Фото: Flickr

Financial Times халқаро ишбилармонлик газетаси Тожикистонни сайёҳларга 2019 йилда ташриф буюриш тавсия этиладиган саккиз давлат рўйхатига киритди.

6-ўринда жойлашган Тожикистондан ташқари, рўйхатга қуйидаги давлатлар киритилди: Камбоджа, Фарер ороллари, Руанда, Уммон, Эритрея, Белиз ва Италия.

Материал муаллифлари қўшни Ўзбекистон орқали Тожикистоннинг шимолий қисмига боришни маслаҳат беришмоқда.

Financial Time’нинг қайд этишича, Ўзбекистон электрон визалар янги тизими, Европадан Тошкентга кўпроқ рейслар ва Тошкентдан Самарқанд ҳамда Бухоро шаҳарларига тезюрар темир йўл қатнови туфайли сайёҳлар учун янада қулайроқ бўлди.

Мавзуга оид