Фан-техника | 23:08 / 02.01.2019
75027
1 дақиқада ўқилади

Инсон организмига энг хавфли смартфонлар маълум қилинди

АҚШнинг алоқа бўйича федерал агентлиги мутахассислари энг хавфли 18 та смартфондан иборат рўйхатни эълон қилишди. Таъкидланишича, бу қурилмалар энг катта SAR-нурланиш (мобил телефоннинг организмга таъсир қилувчи нурланиши) даражасига эга.

Энг хавфли телефон деб Google Pixel 3 XL топилган. Унинг инсон тўқималари томонидан электр магнит нурланишнинг ютилиши солиштирма коэффициенти бош учун 1,35 Вт/кгни, тана учун ҳам шунча ва максимал кўрсаткич бўйича 1,52 Вт/кгни ташкил қилади.

2-ўринни 1,34 Вт/кг билан Google Pixel 3, 3-ўринн OnePlus гаджети эгаллаган. Кейинги ўринларни LG V40  ҳамда iPhone XS Max ва XS эгаллаган. Уларнинг SAR-нурланиши даражаси ҳам юқори. Таъкидланишича, Apple, Google ва Samsung компанияларининг барча янги қурилмалари инсон организмига салбий таъсир қилиш бўйича етакчи ўринларни эгаллайди.  

Мавзуга оид