Мэйвезер япониялик кикбоксчи билан жангга тайёргарлик кўрмаганини тан олди
Америкалик боксчи кичик Флойд Мэйвезернинг тан олишича, япониялик кикбоксчи Тенсин Насукава билан жангга тайёргарлик кўрмаган. Бу ҳақда BoxingScene хабар бермоқда.
«Мен бу жангга тайёргарлик кўрганманми? Йўқ. Мен залга бир неча бор кириб, у ерда бўлажак чемпион Дакуан Мэйс билан ишладим. Мен уни ҳозирдан чемпион деб атаяпман, сабаби у мени диққатлик билан эшитса ва тажрибани ўрганса, унга айланади», - дея маълум қилди 41 ёшли Мэйвезер.
31 декабрь куни Японияда кикбоксчи Насукава билан бўлиб ўтган жанг учун Мэйвезер тўққиз миллион доллар ишлаб олди. Бокс қоидалари бўйича ўтказилган баҳс биринчи раундда якунланди. Америкалик рақибини уч марта нокдаунга учратди, шундан сўнг Насукаванинг жамоаси жангни тўхтатишга қарор қилди. Қарама-қаршилик натижаси спортчилар расмий статистикасида қайд этилмайди.
Мэйвезер - тўрт вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони. У профессионал рингда 50та жанг ўтказиб, уларнинг ҳар бирида ғолиб чиққан. Боксчи ўзининг охирги расмий жангини 2017 йил августида ўтказди ва ўнинчи раундда нокаут билан ирландиялик Конор Макгрегорни таслим этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор Мэйвезернинг ғалабасига муносабат билдирганди.
Мавзуга оид
08:47 / 22.12.2024
Усик Фюрини яна енгди
21:57 / 18.12.2024
Фюри ва Усик бокс жангида илк марта сунъий интеллектга асосланган ҳакам бўлади
04:18 / 15.12.2024
Муроджон Аҳмадалиев нокаут билан ғалаба қозониб, камар соҳибига айланди
15:42 / 13.12.2024