Жаҳон | 07:52 / 03.01.2019
10344
1 дақиқада ўқилади

Россиялик қўшиқчи Крис Кельми вафот этди

Фото: РИА Новости/Екатерина Чеснокова

Россиялик таниқли қўшиқчи ва бастакор Крис Кельми 1 январда Москва вилоятидаги дала ҳовлисида вафот этди. Қўшиқчи 64 ёшда бўлган.

Таъкидланишича, қўшиқчининг танасида зўравонлик аломатлари бўлмаган. Шифокорларнинг маълум қилишича, қўшиқчининг ўлимига юрак тўхташи сабаб бўлган. 

Кельми ўзини ёмон ҳис қилгач, тез ёрдамда шифохонага етказилган, бироқ у ерда шифокорлар қўшиқчининг вафот этганини қайд қилишган.

Крис Кельмининг асл исми Анатолий Арьевич Кельми бўлиб, “Високосное лето” ва “Рок-Ателье” каби гуруҳларга асос солган. У ижро этган қўшиқлардан энг машҳурлари “Замикая круг”, “Ночное рандеву” ва “Усталое такси” кабилар ҳисобланади. 

Мавзуга оид