Жаҳон | 22:43 / 03.01.2019
5303
1 дақиқада ўқилади

Сайёҳлар Венецияга кирганлик учун 10 еврогача ҳақ тўлайдилар

Фото: РИА Новости / Илона Головина

Венеция раҳбарияти шаҳарга ташриф буюрувчилар унда тунаб қолганлик учун тўлашлари керак бўлган сайёҳлик солиғини шаҳарга кирганлик учун тўланадиган тўлов билан алмаштиришди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди

2 евродан 5 еврогача (мавсум қизиган вақтда 10 еврогача) бўлган янги тўловни шаҳарга бир неча соатга келган сайёҳлар ҳам тўлашларига тўғри келади. Ушбу қиймат авиачипталар, круизлар нархлари ва ер усти транспортидаги йўлкира қийматига қўшилади.

Маълум қилинишича, 2017 йилда 10 млн сайёҳ Венецияга сайёҳлик солиғи тўлаган. Янги йиғим эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 27 млн сайёҳни қамраб олади.  

Бунда Венеция йилига аввалги 30 млн евро ўрнига 50 млн евро даромад олиши кутилмоқда.

Мавзуга оид