Жаҳон | 22:14 / 08.01.2019
18399
1 дақиқада ўқилади

Бутун дунёда тинч аҳоли тобора қуролланиб бораётгани маълум қилинди

Фото: George Frey/Reuters

Охирги бир неча йил ичида дунёда тинч аҳолига тегишли ўқотар қурол сони кескин ошди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди

Нашр Швейцариянинг Small Arms Survey ташкилоти тадқиқоти натижаларини келтириб ўтган. Тадқиқотда 2017 йил якунларига кўра, дунёда ўқотар қуролнинг умумий сони 1 млрдга етгани, бу 2006 йилга нисбатан 32 фоиз кўплиги айтилган.  

Маълум қилинишича, бу қуролнинг 85 фоизи – 857 млн донаси тинч аҳоли қўлида мужассамлашган, 133 млн донаси (13 фоизи) ҳарбийларда, 23 млн донаси (2 фоизи) ҳуқуқ-тартибот идоралари ихтиёрида.  

Энг кўп қурол АҚШ аҳолисида бўлиб, унинг сони 393,3 млн донани ташкил қилади. Бу борада 2-ўринни Ҳиндистон (71,1 млн дона ўқотар қурол), 3-ўринни Хитой (49,7 млн дона), 4-ўринни Покистон (43,9 млн дона) ва 5-ўринни Россия (17,6 млн дона) эгаллайди.    

Мавзуга оид