Жаҳон | 08:25 / 08.01.2019
6311
1 дақиқада ўқилади

MasterCard ўз логотипини ўзгартиришга қарор қилди

Фото: Global Look Press/ZUMA/Joan Cros

MasterCard халқаро тўлов тизими раҳбарияти компания логотипини ўзгартиришга қарор қилди. Логотипдан компания номи “MasterCard” ёзувини олиб ташлаб, ўзаро туташувчи қизил ва сариқ айланаларнигина қолдириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги хабар компания сайтида пайдо бўлди. 

Компанияда изоҳ берилишича, иккита айлана 50 йилдан кўпроқ вақтдан бери тўлов тизимининг таниқлик белгиси бўлиб хизмат қилмоқда. 80 фоиздан кўпроқ одам бу рамзни бирор-бир ёзувсиз ҳам танийди. 

“Рақамли технологиялар давридаги ўзгаришлар замонавий оддийликни талаб қилади”, деб тушунтирган ушбу қарорни компания вакили Ража Ражаманнор.

MasterCard тизими айни вақтда 210 давлатдаги 22 минг молиявий ташкилотни бирлаштиради. Компаниянинг бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган. 

Мавзуга оид