Жаҳон | 20:44 / 31.01.2019
13807
2 дақиқада ўқилади

Малайзиянинг янги қироли Султон Абдуллоҳ қироллик тожини кийди 

Фото: The Straits Times

Малайзияда янги қирол Султон Абдуллоҳ Султон Аҳмад Шоҳга Парламент майдонида тож кийдириш маросими бўлиб ўтди. Ундан аввалги қирол Султон Муҳаммад V россиялик гўзаллик танлови ғолибасига уйланиш учун 6 январда тахтдан воз кечганди.

Султон Абдуллоҳ Султон Аҳмад Шоҳ марказий Паханг штатидан бўлиб, 16-қирол сифатида тахтни эгаллади. У ўтган пайшанба куни қиролликка танланганди. Малайзиядаги монархия вакили алмашуви федерациядаги тўққиз қироллик оиласи аъзолари ўртасида ҳар беш йилда ҳал қилинади.

Перак султони Султон Назрин Шоҳ эса қирол ўринбосари бўлди.

Султон Абдуллоҳ Британияда таълим олган ва спорт соҳасидаги муҳим инсонлардан саналади. У ФИФА ташкилоти вакили, Осиё хоккей федерацияси президенти ва Халқаро хоккей федерациясининг бошқарув кенгаши аъзоси ҳамдир.

Маълумот учун, Малайзия федератив конституцион танлов монархияси шаклида бошқарилади. Бош вазир – Маҳатҳир Муҳаммад. Аҳолиси 31,6 миллион киши. 1957 йил 31 августда Буюк Британиядан мустақил бўлган.

Мавзуга оид