Жаҳон | 23:37 / 04.02.2019
7796
2 дақиқада ўқилади

Цукерберг “Твиттер” раҳбарини ўзи боққан эчки гўшти билан меҳмон қилган

Facebook асосчиси Марк Цукерберг “Твиттер” раҳбари Жек Дорси кўз ўнгида ўзи боққан эчкилардан бирини электрошокерда жонсизлантириб, сўнгра сўйдирган. Бу ҳақда Дорси Rolling Stone журналига интервьюсида маълум қилди.

“Марк ҳаётида бир йил давомида ўзи ўлдирган жонзотлар гўштинигина еган давр бўлган. Пало-Альтода шундай қоида борки, ер эгаси 6 бош чорва боқиш ҳуқуқига эга. Марк эса эчкилар боққан”, деб маълум қилган Дорси интервьюда.

Цукерберг шу куниёқ Дорсини уйига кечки овқатга таклиф қилган. Марк ҳамкасбига ўзи тайёрлаган эчки гўштини тортиқ қилган. Дорсининг айтишича, Facebook асосчиси гўштни печга тиқиб, ярим соатдан кейин уни дастурхонга тортган. 

“У ўша эчки  гўштини тайёрлаган. Гўшт совуқ ҳолда эди. Мен ўша кеча салат билан кифояланиб қолганман”, деб эслаган Дорси. 

Дорси Facebook раҳбари эчкини ўлдириш учун қандай восита қўллагани ҳақидаги саволга бу лазер нишонга олгичли электрошокер тўппончаси бўлганини айтган. “Твиттер” раҳбарининг қўшимча қилишича, Цукерберг эчкига тўппончадан ўқ  узгандан кейин уни пичоқ билан ўлдирган.

Мавзуга оид