Жаҳон | 19:50 / 05.02.2019
7386
2 дақиқада ўқилади

МАР ҳукумати қуролли гуруҳлар билан сулҳ тузди

Фото: REUTERS/Goran Tomasevic

Марказий Африка Республикаси ҳукумати Судан пойтахти Хартум шаҳрида ўтказилган икки ҳафталик музокаралардан кейин 14та қуролли гуруҳ билан тинчлик келишуви тузди.

Африка иттифоқи келишув ҳақида 4 февраль куни эълон қилганди, аммо келишув шартлари очиқланмаганди.

Марказий Африка республикаси Халқ уйғониш фронти гуруҳи вакили маъум қилишича, жангарилар амнистия қилинган, мухолифат вакиллари ҳукуматга киритилган.

The Defence Post хабарида қайд этилишича, бу МАРда кейинги 6 йилда тинчлик ўрнатиш учун қилинган саккизинчи уринишдир.

Бу мамлакатда 2012 йилдан буён турли гуруҳлар ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этиб келмоқда, аҳолининг (4,5 миллион киши) 20 фоизи - қочқинга айланган ва қўшни давлатларга кетган. 2013 йили мусулмонларни бирлаштирган «Селека» гуруҳи ўша вақтдаги президент Франсуа Бозизени ағдаришган.

БМТ 2014 йилда МАРга 12 минг кишидан иборат тинчликпарвар миссиясини киритган, аммо тартибсизликларга чек қўйилмаган. 2017 йил давомида жангарилар тинчликпарвар кучларнинг мингдан ортиқ вакилини ўлдирган.

Айни вақтда ҳукумат мамлакат ҳудудининг атиги 20 фоизини назорат қилади.

Мавзуга оид