Жамият | 22:15 / 16.02.2019
18921
2 дақиқада ўқилади

Ижтимоий сўровнома: Тошкент логотипига қандай баҳо берилди?

8 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши шаҳарнинг бренд логотипини аниқлаганди.

Логотип тўртбурчак шаклда бўлиб, унинг марказида ҳаворанг Т ҳарфи, Тошкентнинг олтин дарвозалари нақши тасвирланган. Логотипдан турли тадбирлар, транспорт воситалари, парклар, жамоат хизматлари турлари учун ҳам мослаштириб, турли талқинларда фойдаланса бўлади.

Танлов натижаси ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлди. Kun.uz Тошкент шаҳрининг бренд логотипига кенг жамоатчилик баҳосини аниқлаш мақсадида пойтахт маркази, метро бекатлари ҳамда Тошкент архитектура ва қурилиш институти талабаларига мурожаат қилди.

Дизайнер Темур Саъдий томонидан таклиф этилган ва танловда ғолиб бўлган Тошкент шаҳри логотипи
Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчили кенгаши
Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчили кенгаши
Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчили кенгаши

Ижтимоий сўровнома натижаси билан видео орқали тўлиқ танишишингиз мумкин.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Мавзуга оид